Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда “айтишниклар” партияси тузилади
10.01.2020 16:59,  
242

Бутун дунёга машҳур танклар жанги “World of Tanks” ўйини муаллифларидан бири, Wargaming.net сайти маркетинг бўлими раҳбари Вячеслав Макаров Россияда сиёсий партия ташкил этиб, маҳаллий сайловларда иштирок этишини маълум қилди, деб ёзмоқда Коммерсант.

“Тўғридан тўғри” демократия деб номланадиган партиянинг таъсис қурултойи 5 мартда бўлиб ўтади.

Макаровдан ташқари Евросиё алоқалар маркази директори Алексей Пилко, “Яндекс.Деньги” юридик хизмати раҳбари ўринбосари Борис Чигилин, Unwired Devices ширкати бош директори Олег Артамонов ва Wargaming.net’нинг ҳукумат билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Тимофей Шевяковлар ташкилий қўмита аъзолари ҳисобланади.

Партия 2020 йилдан минтақавий сайловолди кампанияларида иштирок этишни ва муваффақият қозонса 2021 йил Госдума (Россия парламентининг қуйи палатаси – изоҳ sof.uz)га ўз номзодларини қўйишни режалаштирмоқда.

Партия маҳаллий IT компанияларни ўзининг электорати сифатида кўрмоқда.

“Кўплаб маҳаллий IT компаниялар йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади ва улар жойлардаги муаммоларни яхши билади”, - дейди Макаров.

Партия аъзолари учун блокчейн технологиясида ишлайдиган алоҳида платформа яратилади. У орқали аъзолар партия масалалари бўйича овоз бериш жараёнларида қатнаша олишади.

Bloomberg томонидан $1,5 млрдга баҳоланаётган Wargaming.net Беларуснинг IT компанияси ҳисобланади. Компаниянинг 2015 йилда яратган, иккинчи жаҳон уруш манзараларини эслатувчи “World of Tanks” аркада ўйини уни жаҳон миқёсида машҳур қилиб юборди.

Коммерсант суҳбатдошининг айтишича, ватанпарварлик лойиҳаларини амалга оширадиган ва ҳарбий музейларни молиялаштирадиган компания “ахборот технологиялари соҳасидан кўра кўпроқ таъсирга эга”. Унга реклама шарт эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан