Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда дефолтларнинг уч баравар ошиши башорат қилинмоқда
19.10.2022 21:16,  
129

Келгуси йилда 25 га яқин Россия компаниялари облигациялар бўйича дефолтларга дуч келишади, бу жорий йил прогнозига нисбатан уч баравар кўпдир, гарчи бу аллақачон ошиб кетган бўлса ҳам. Бу ҳақда “Expert RA” рейтинг агентлиги шарҳига таяниб, "РБК" хабар бермоқда.

Бундай хулосага келиш сабабини экспертлар санкцияларни асосий сабаб деб кўрсатмоқда, сўнгра Россия қўшинларининг Украина ҳудудига кириши, инвесторларнинг чиқиб кетиши, банк депозитлари бўйича ставкаларнинг ошиши. Бу муаммолар, айниқса, 2018-2021 йилларда қарз бозорига илк бор кириб келган ва ҳозирда қайта молиялаштиришга муҳтож бўлган компаниялар мисолида жиддийдир.

Хавф, биринчи навбатда, юқори даромадли облигацияларни таклиф қилган, яъни купон ставкалари асосий ставкадан камида беш фоизга юқори бўлган эмитентларга таҳдид солади.

Беқарорлик фонида компаниялар облигациялар харидорларига янада қулайроқ шартларни таклиф қилмоқдалар. Биринчи даражали компаниялар учун ўртача даромад 300-500 базавий пунктга ошди, федерал кредит облигациялари бўйича мукофот 110 базавий пунктга этди. Иккинчи даражали бўлса, мукофот 130 дан 347 базавий пунктга кўтарилди. Бу ҳолат дефолт эҳтимолини оширади, аммо уни ҳал қилиш учун геосиёсий кескинликни камайтириш керак.

Аввалроқ, ACRA рейтинг агентлиги раҳбари ва Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари Михаил Сухов яқин бир ярим йил ичида Россия бозори 30 тагача банкни, жумладан йирикларини ҳам қисқартиришни таклиф қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан