Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ҳалокатга учраган самолётдагиларнинг рўйхати аниқланди
19.03.2016 15:28,  
5

Ростов-Донда авиаҳалокатга учраган Boeing бортида битта Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар бермоқда Flydubai авиакомпанияси. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.

Дубайдан қайтаётган Boeing 737-800 лайнери шанба куни Москва вақти билан 3:42да Ростов аэропортида ҳалокатга учради. Самолёт ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли аэропортнинг учиш-қўниш чизиғидан чапроқда қулаб тушган.

Авиакомпания берган маълумотларга кўра, самолёт 55 йўловчи бўлган: шулардан 33 нафари аёллар, 18та эркак ва тўрт нафар кичик ёшдаги болалар ва 7 та экипаж аъзосиларидан, 44 та Россия, 8 та Украина, икки нафар Ҳиндистон ва битта Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Авиакомпания барча ҳалок бўлган йўловчилар оилаларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирмоқда.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлган экипаж командири Кипр фуқароси бўлган. Экипаж аъзолари орасида олти нафар чет эл фуқароси ва битта россиялик бўлганлиги маълум қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан