Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ҳайит намози ўқилмаслиги маълум қилинди
20.05.2020 07:17,  
406

Рамазон ҳайити куни Россия мусулмонлар диний бошқармасининг Москва ва бошқа минтақалардаги масжидлари ёпиқ бўлади.

Рамазон ҳайити куни Россия мусулмонлар диний бошқармасининг Москва ва бошқа минтақалардаги масжидлари ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Россия мусулмонлар диний бошқармаси, Муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Гайнутдин мусулмонларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Таъкидланишича, масжидлар яна кўп одамлар вирус юқтириб олиши учун шароит яратмаслиги сабаб ёпиқ бўлади. Жамоат намозидан кўп одамларнинг ўлими ва азобига сабаб бўлмаслик учун ихтиёрий равишда воз кечилган.

Муфтий мусулмонларни бу йилги Рамазон ҳайитини уйда нишонлашга чақирган ва Қурбон ҳайитини эса биргаликда жамоат билан ўқиш насиб этишига умид билдирган.

“Биз, Москва Жоме масжиди имомлари, 2020 йил 24 май, Рамазон ҳайити куни мусулмонлар одатини ўзгартирмаслик учун чекланган киши билан ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда байрам намозини адо этамиз”, — дейилади шайх Равил Гайнутдин мурожаатида.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози ўқилиши ёки ўқилмаслиги тўғрисидаги қарор ҳозирча эълон қилинмаган.

Муфтий Ҳайит намози қандай ўқилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан