Россияда коронавирус туфайли спиртли ичимликларни сотишни чеклаш таклиф қилинди

Россияда коронавирус туфайли спиртли ичимликларни сотишни чеклаш таклиф қилинди

Фото: RT

Россия жамоат палатаси аъзоси Султон Хамзаев бош вазир Михаил Мишустинга коронавирус пандемияси сабабли алкоголь сотишни тўхтатишни таклиф қилди.

RT нашрининг ёзишича, Хамзаев ҳар бир кишига 9% дан кучли бўлган бир литрдан ортиқ спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Унинг фикрича, 1 майга қадар бундай чекловлар жорий этилиши керак.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Россия ҳукумати спиртли ичимликларни сотишни тўлиқ тақиқлашгача ҳам чекловлар киритишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, илгари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус инфекциясига қарши курашда алкоголь ичимликлардан воз кечишга чақирган эди.