Россия коронавирус туфайли туризмдан қанча зарар кўргани очиқланди

Россия коронавирус туфайли туризмдан қанча зарар кўргани очиқланди

Forbes.ru

Россия Туроператорлари Уюшмаси ижрочи директори Майя Ломидзенинг айтишича, Россиядаги ташқи туризм 25 миллиард рубль зарар кўради. Сайёҳлик йўналишлари сентябргача очилмаса, ички туризм 12 миллиард рубль йўқотади. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

Шундай қилиб, умумий йўқотишлар миқдори 37 миллиард рублни ташкил қилади.

Феврал ойида биз 27 миллиард рубль миқдоридаги зарарни эълон қилдик. Мен бу рақамларни февраль ойининг ўрталаридан сентябрь ойига кўра сотилган саёҳатлар бекор қилинишини ўз ичига олганини ҳисобга олиб айтдим, дея эслайди Ломидзе.