Россияда коронавирус юқтирганлар сони 700 мингга етди

Россияда коронавирус юқтирганлар сони 700 мингга етди

Ўтган 24 соат ичида Россиянинг 84 минтақасида 6562 та коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Бир кун олдин ўсиш кўрсаткичи 6368 ни ташкил этган эди. Ҳозир мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 700 792 нафарга етди. 

Ўтган сутка коронавирус ташхиси билан даволанаётган 173 бемор ҳаётдан кўз юмди. Умумий ўлим ҳолатлари сони 10 667 нафарга етди. 

Мамлакатда жами 472 511 киши коронавирусдан соғайиб кетди. 

Энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича Россия АҚШ (2,9 млн), Бразилия (1,6 млн) ва Ҳиндистон (742 минг) дан кейин тўртинчи ўринда турибди.