Россияда коронавирус юқтириш ҳолати пасайиб бормоқда

Россияда коронавирус юқтириш ҳолати пасайиб бормоқда

Россияда охирги 24 соат ичида коронавирус юқтирганлар сони 6719 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар қилади. Мамлакатда охирги 4 кундан бери 7 мингдан паст кўрсаткич қайд этилмоқда.

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 641 156 нафарга етди. Суткалик ўсиш 1,1 %ни ташкил қилди.

Ҳозирда рус шифохоналарида 228 560 бемор даволанмоқда. 9166 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.

Аввалроқ дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланаётгани ҳақида хабар қилган эдик.