Россияда коронавирусдан ўлим даражаси кунлик 200 кишидан ошиб кетди

Россияда коронавирусдан ўлим даражаси кунлик 200 кишидан ошиб кетди

Эпидемия тарқалгандан бери биринчи марта Россияда коронавирусдан кунлик ўлим даражаси 200 кишидан ортиб кетди.

28 май куни 8572 та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда 387 623 та коронавирус ҳолати тасдиқланган.

Кеча 232 бемор вафот этди. Жами вафот этганлар сони эса 4374 киши. 

Эпидемия бошидан бери 159 257 нафар бемор бутунлай соғайиб кетди. Охирги 24 соатда бу кўрсаткич 8264 тани ташкил қилди.