Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда мигрантлар учун махсус илова яратиши мумкин
29.05.2020 15:31,  
111

Мутахассислар Россия Ички ишлар вазирлигига муҳожирлар учун махсус дастур яратишни таклиф қилишди, уни ўз смартфонларига ўрнатиш керак бўлади, деб хабар беради "Газета" нашри.

Вазирлик коронавирус пандемияси фонида форс-мажор ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, миграция соҳасидаги вазиятни ривожлантириш учун прогноз тайёрлаган. Мутахассислар қисқа муддатли (жорий йил охиригача) ва ўрта муддатли (кейинги икки-уч йил) ривожланишнинг "оптимистик" ва "умидсиз" вариантлари билан ажратишни таклиф қилган. Мутахассислар, ўз навбатида, вазиятни кескинлаштиришни олдини олишнинг бир неча йўли ҳақида гапиришди.

Манбага кўра, эксперимент доирасида "муҳожирларнинг ижтимоий ишонч рейтинги" ни акс эттирадиган рақамли мигрант профилини яратиш бўйича таклифлар мавжуд. Унда муҳожирнинг ижтимоий ва ҳуқуқий, биометрик, соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар, жиноий ўтмиши бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар акс этади.

Шунингдек, четдан келувчиларнинг смартфонларига ўрнатиши керак бўлган "Мигрант" махсус иловасини яратилиши мумкин. Иловада чет эллик меҳнат муҳожирининг рақамли профилини бириктирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан