Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда ўн минглаб одамлар собиқ ҳокимларини қўллаб-қувватлаш учун митинг уюштирмоқда
18.07.2020 19:53,  
223

Россиянинг Хабаровск ўлкасида бир неча кундан бери собиқ губернатор Сергей Фургални қўллаб-қувватлашга учун тинч норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Бу сафарги митинг қатнашчилари сони бўйича рекордни янгилади. «Коммерсант» нашри хабарига кўра, 50 минг одам норозилик намойишида қатнашди. Хабаровск мерияси қатнашчилар сонини 10 мингга яқин деб баҳолади.

Акция давом этмоқда ва одамлар узоқ вақт давомида унда иштирок этишга тайёр. "Биз кечаси қолишимиз керак ва қоламиз", - деб айтди Коммерсант билан гапалашган уч намойишчи. Шу билан бирга, намойишчилар полиция билан ихтилофга боришмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари оломонга ҳамроҳлик қилмоқда ва кузатмоқда. Полицияда қурол мавжуд эмас.

Митинг вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўтказилмоқда. Кўплаб намойишчилар ўзларининг футболкалари ва байроқларида Сергей Фургални қўллаб-қувватловчи шиорлар билан чиқишган. Митинг иштирокчилари Фургал суд мажлиси очиқ ва Хабаровскда ўтказилишини, адолатли терговни талаб қилишмоқда.

Биринчи норозилик намойиши 11 июлда бўлган эди. ИИВнинг ҳисоб-китобига кўра, ўша вақтда 10-12 минг киши қатнашган эди.

Губернаторни қўллаб-қувватлаш учун Комсомолск-Амурда, Хабаровск билан бирдамликни намойиш этиш учун Владивостокда ҳам намойишлар ўтказилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан