Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ўзбекистон байроғини намойиш қилган муҳожирлар жаримага тортилди
17.01.2020 16:40,  
496

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри «Дворцовая» майдонида ҳамроҳларининг елкаларига ўтириб олиб, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратган меҳнат муҳожирларининг ҳужжатлари текширилганида уларда миграцион камчиликлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда «Fontanka.ru» хабари асосида «Daryo.uz» маълумот берди.

Байрамда иштирок этган 14 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳудуд полицияси эътиборини тортган.

«Хорижий давлатлар байроқларини жамоат жойларида намойиш этиш тақиқланганми?» деган саволга ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан бири шундай жавоб берган:

«Қонунчиликда бундай тақиқ йўқ. Бироқ муҳожирларнинг бундай ҳаракатлари шаҳар аҳолиси учун ноқулайлик туғдириши мумкин ва улар бизнинг чора кўришимизни кутади».

Қайд этилишича, текширилган 14 кишининг ҳар бирида кичик камчиликлар аниқланган.

Баъзиларида миграция ҳисобини амалга оширишда нотўғри маълумот бериш, бошқаларида эса кириш қоидаларини бузиш қайд этилган.

Текширувлар натижасида уч кишига нисбатан Россия Федерациясидан мажбурий чиқариб юбориш, бир кишига нисбатан мамлакат ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетиш ҳақида қарор чиқарилди, қолганларининг эса Россия ҳудудида қолиш муддати қисқартирилди ёки миграция идорасига қайта киришни тақиқлаш бўйича ҳужжатлар топширилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. Унда шундай дейилади:

"Медиа-майдонда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида қатор Ўзбекистон фуқаролари янги йил байрами кунлари қўлга олингани ва уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилгани муносабати билан Россиянинг мазкур шаҳарларидаги мамлакатимизнинг дипломатик муассасалари тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти чет элдаги Ўзбекистон фуқароларидан улар борган мамлакатнинг қонунлари ва қоидаларини диққат билан ўрганишларини ва уларга қатъий амал қилишларини сўрайди".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан