Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда карантин фонида кексаларга нисбатан оилавий зўравонлик кўпайди
30.03.2020 21:19,  
877

Уйдаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг ҳаммуаллифлари карантин жорий этилиши билан аёллар ва кекса одамларнинг калтакланиши бўйича шикоятлар кўпроқ кела бошлаганини айтишди, деб РИA Новости Давлат Думаси раисининг оила, аёллар ва болалар масалалари бўйича қўмита ўринбосари Оксана Пушкинага таяниб хабар берди.

Пушкинанинг сўзларига кўра, ҳар қандай мамлакатда, узоқ дам олиш кунлари оиладаги зўравонлик қурбонлари сони сезиларли даражада ошади.

Россияда бу вазият уйдаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида тегишли қонун йўқлиги билан мураккаблашади, дейди Пушкина.

Бундан ташқари, карантин туфайли кўплаб реабилитация марказлари ёпилди.

Aввалроқ Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда COVID-19 эпидемиясининг тарқалишини камайтириш мақсадида мамлакатни 30 мартдан 5 апрелгача ишламайдиган ҳафта деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Ҳозирги кунда мамлакатдаги аксарият ташкилотларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилган ёки масофадан ишлаш форматига ўтказилмоқда. Россияликларни уйда ўзини изоляция қилишга чақиришмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан