Россияда «Путин конституцияси» ва «ноллаштириш»га қарши намойишлар бўляпти (фотожамланма)

Россияда «Путин конституцияси» ва «ноллаштириш»га қарши намойишлар бўляпти (фотожамланма)

Куни кеча Россия Марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш протоколларини кўриб чиқишни якунлади.

Россия Марказий сайлов комиссиясида натижалар эълон қилинмоқда

Мамлакат асосий қонунига киритилган ўзгартиришлар 77.92% россияликлар томонидан қўллаб-қувватланди, қаршилар 21.27%. Сўнгги маълумотларга кўра, жами сайловчиларнинг иштироки 65% ташкил этган.

Россияликларнинг катта қисми "Путин конституцияси"ни қўллаб-қувватлади

Россия президенти Владимир Путин овоз бериш жараёнида

Россия конституциясига киритилаётган ўзгаришлар билан мамлакатнинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг аввалги сайланган муддатлари «ноллаштирилади» ва жаноб Путин яна икки бор ўз номзодини Россия президентлигига кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Путин ва Лавров ташқи сиёсатнинг шармандали якуни

Ҳукумат янги тузатишлар соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини яхшилашга олиб келишини айтмоқда. Шунингдек, ўзгартиришлар амалдаги раҳбарга янги муддатга сайланиш имконини ҳам беради. Путиннинг матбуот котиби Дмитрй Песков референдум натижаларини «ғалаба» дея таърифлаган.

Россиянинг бир қанча шаҳарларида соғлом фикрли ёшлар ва халқ конституцион тузатишларга қарши намойишлар ўтказиб келмоқда.

Қуйида рус матбуотининг ўзида ёритилмаётган россияликларнинг норозиликлари акс этган расмларни кўришингиз мумкин.

Шунингдек, Россиядаги мухолифатчи Александр Навалний ҳам референдум натижалари ишонарли эмаслигини таъкидлаган.