Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Путиннинг жияни президент тарафдорлари партиясини тузади
20.03.2020 18:10,  
460

Россия Федерацияси президентининг амакиваччаси, ФСБнинг собиқ ходими ва бизнесмен Роман Путин ўзининг сиёсий партиясини тузишни режалаштираётганини маълум қилди.

Путин "Коммерсант"га маълум қилишича, у раҳбарлик қилаётган "Ишбилармон одамлар" ҳаракати асосида янги партия пайдо бўлади. Путиннинг сўзларига кўра, феврал ойидан бери ҳаракат Россиянинг 45 минтақасида 16 минг тарафдор йиққан. Партиянинг таъсис қурултойи баҳор охиригача бўлиб ўтади. Келажакда у 2020 йил сентябр ойида бўлиб ўтадиган минтақавий сайловларда ва 2021 йилда Давлат думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишни режалаштирмоқда.

Партия тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўнг қанотли консерватив лойиҳа сифатида жойлашади, дейди Путин. У ўз режаларини Президент маъмурияти билан муҳокама қилмади ва партиянинг дастурини "жойларда ишлайдиган одамлар ёзади".

“Биз ҳукуматга ижобий ишларида ёрдам беришни истаймиз, биз президентнинг сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Аммо асосий эътибор ҳозирча минтақаларга қаратилади”, - деди Роман Путин.

Коммерсант Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатларини "ноллаштириш" ҳақида сўраганида, "Бизнинг мамлакат кучли лидерга муҳтож. Айниқса, глобал инқироз шароитида. Владимир Путиннинг муқобили йўқ. Ёки Навалнийми?", - деди Роман Путин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан