Россияда қондаги қанд миқдорини пасайтирадиган колбаса ихтиро қилинди

Россияда қондаги қанд миқдорини пасайтирадиган колбаса ихтиро қилинди

Россияда қондаги қанд миқдорини пасайтирадиган колбаса ихтиро қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Россия давлат аграр университети технологик институти чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси кафедраси доценти Андрей Гуриннинг сўзларига кўра, синов жараёнида қандли диабетни 2-турини даволаш ва профилактикаси учун гипогликемик ўсимлик дори "Арфазетин" қўшилган колбаса ўз самарадорлигини исботлади. 

Колбаса тайёрлаш усулига ловия баргларини қўшиш ҳам қондаги глюкоза даражасининг сезиларли даражада пасайишини кўрсатди.

Ишлаб чиқариш кузнинг охирига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган – бошида кичик партияларда кунига 200 кг колбаса ишлаб чиқарилиб, аста-секин ҳажмлар оширилади.