Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда шахтадаги ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди
9.12.2019 09:59,  
152

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ФВВнинг Свердлов вилоятидаги ваколатхонасига таяниб хабар беришича, 2019 йил 8 декабрь куни эрталаб соат 6.45 да Ямало-Ненетск автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари А.Э., Э.Д. ва А.С. вафот этди, ҳамюртимиз Т.А. куйиб шифохонага жойлаштирилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда тегишли органлар томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Хабарда айтилишича, ҳозирда Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан