Россияда Шимолий Корея ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди (видео)

Россияда Шимолий Корея ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди  (видео)

Краснодар шаҳрида "Тургенев" қурилиш майдонида тожиклар ва шимолий кореяликлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.

Маълум қилишича, ушбу муштлашувда 20 дан ортиқ киши иштирок этган.

Муштлашувчилар бир бирини арматура, тош ва таёқлар билан уришган. Ҳозирча тўқнашувнинг аниқ сабаблари номаълум.

Ёзув эълон қилинганидан сўнг, 4 апрель куни кечқурун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қурилиш майдончасида ишловчи 49 мигрантни бўлинмага олиб келишди, бироқ улар ўша куниёқ қўйиб юборилган – барчасида Россияда ишлаш учун ҳужжатлар ва патентлар тегишли тарзда расмийлаштирилган.