Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Telegram'ни блоклашни ман қиладиган қонун ишлаб чиқилмоқда
23.04.2020 13:29,  
163

Россия Давлат думасининг «Адолатли Россия» фракцияси депутатлари Дмитрий Ионин ва Федот Тумусов Россия Федерацияси ҳукуматига фавқулодда вазиятлар ёки юқори огоҳлантириш пайтида маълумот тарқатиш учун «расмий хизматлар» бўлган манбаларни (хусусан, Telegram мессенжерини) блоклашни тақиқловчи қонун лойиҳасини юборишди деб хабар қилади ТАСС агентлиги.

«Ҳа, биз бугун ҳукуматга хулоса қилиш учун юбордик», - деб тасдиқлади Ионин. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, депутатлар алоқа вазирлиги қўллаб-қувватлаган тақдирдагина қонун лойиҳасини Давлат Думасига кўриб чиқиш учун тақдим этадилар.

«[Давлат Думасининг] тегишли қўмитаси билан маслаҳатлашувлар бўлмади, биз ҳозирда Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги билан суҳбатлашмоқдамиз, шунинг учун у ерга қонун лойиҳаси юборилди. Алоқа вазирлиги хулосасини бермагунча, биз уни Давлат Думасига топширмаймиз. Агар ҳукумат қўллаб-қувватламаса, 99,9% эҳтимоллик билан қонун лойиҳаси Давлат Думаси томонидан қабул қилинмайди. Бу ўрнатилган амалиёт», - дея тушунтирди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан