Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда яна 2 нафар ўзбекистонлик вафот этди
17.01.2020 10:21,  
467

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига асосланиб Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2020 йил 16 январь куни Нижний Новгород – Арзамас – Саранск – Исса – Пенза – Саратов трассасида Саратов вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида авария содир бўлган.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонлик мигрантлар фожиаси: Рязанда биттаси ҳалок бўлди, Петербургда эса қамалди

Юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳамюртларимиздан 2 нафари вафот этди, 3 нафари эса Саратов шаҳридаги вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилди.

Хабарда айтилишича, Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

МАВЗУГА ДОИР: Германияда Ўзбекистон фуқароси фожиали тарзда вафот этди

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Шунингдек, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади:

+7-843-526-55-64,

+7-843-526-55-65. 

МАВЗУГА ДОИР: Россия 2 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан