Россияда яна икки нафар ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Россияда яна икки нафар ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълум қилишича, 2020 йилнинг 18 феврал куни Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқароси М.А. баландликдан йиқилиб тушиб вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

19 феврал куни Волгоград вилояти Иловля туманида содир бўлган ёнғин оқибатида бирида Ўзбекистон фуқароси Ш.Ж. ҳалок бўлган.

Мазкур фожиали вазиятлар Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат мигратсияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг  жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилинмоқда.