Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда йил охирига қадар 4200 ўзбекистонлик расмий иш билан таъминланади
7.08.2020 08:19,  
153

Жорий йил сўнгига қадар 4200 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россиядаги йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Денис Мишченко бошчилигида «Renaissance Heavy Industries» ва «Yamata Yatirim İnşaat Turizm ve Ticaret Anonim Şirketi» компаниялари вакилларидан иборат делегация билан учрашув чоғида маълум қилинди, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Учрашувларда пандемия шароитида меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, уларга касб ва тил ўргатиш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, коронавирус пандемияси сабабли Россия Федерациясига вақтинча ишлаш учун кетолмаган ва ишсиз қолган ўзбекистонлик фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратиш масаласи муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Икки томонлама музокараларда йил якунига қадар 4200 нафар фуқарони йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиш, транспорт, ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, иш ҳақи ва бошқа масалалар бўйича кейинги вазифалар белгилаб олинди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиш ташкил этилди.

Вазирлик матбуот хизматининг эслатишича, Ўзбекистоннинг қатор масъул ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан эришилган келишувга мувофиқ, 31 июль куни 144 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан