Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда йиллик инфляция 17,02 фоизгача пасайди
9.06.2022 14:15,  
50

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги: Россияда йиллик инфляция 3 июнь ҳолатига кўра 17,02% гача пасаймоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг «Жорий нархлар ҳолати тўғрисида» ги кўриб чиқишларига кўра, Россияда йиллик инфляция 3 июнь куни бир ҳафта олдинги 17,35% дан 17,02% гача секинлашди. Жорий йилнинг ўзида Россияда инфляция кетма-кет тўртинчи ҳафта пасаймоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўз шарҳида таъкидлаганидек, 2022 йил май ойида инфляция секинлашишда давом этди ва ойлик ҳисобда 0,12% ни ташкил этди (апрелда 1,56%). Йиллик кўрсаткичда инфляция 2021 йил декабрь ойидан бери биринчи марта пасайди ва йиллик кўрсаткичда 17,1 фоизни ташкил этди (апрелдаги 17,83 фоиздан).

«Мавсумий омиллардан ташқари, инфляциянинг пасайишига рубль курсининг мустаҳкамланиши ва истеъмолчи фаоллигининг пасайиши шароитида нархларнинг коррекцияси таъсир қилишда давом этди. Натижада ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларда дефляция кузатилди ва ҳисобот ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши секинлашди», — дейилади вазирлик ҳисоботида.

«Июнь ойида тенденция давом этди. 2022 йил 28 майдан 3 июнгача бўлган ҳафта давомида нолга яқин нарх динамикаси қайд этилди (бир ҳафта олдинги 0,00% дан кейин минус 0,01%). Йиллик кўрсаткичларда нархларнинг ўсиш суръати пасайишда давом этди. 3 июнь ҳолатига эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,02 фоизни ташкил этди», — дея қўшимча қилди Иқтисодий ривожланиш вазирлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан