Россиядаги “Apple’га қарши қонун” шартларини Samsung биринчилардан бўлиб қабул қилди

Россиядаги “Apple’га қарши қонун” шартларини Samsung биринчилардан бўлиб қабул қилди

Жанубий Кореянинг Samsung ширкати смарт қурилмаларда олдиндан русча иловаларни ўрнатиш тўғрисидаги Қонунини биринчилардан бўлиб қабул қилади деб хабар бермоқда ТАСС.

Қонун халқ орасида “Apple’га қарши қонун” номи билан машҳур бўлди.

“Қонунга киритилаётган ўзгаришлар компаниянинг Россиядаги фаолиятига таъсир қилмайди. Samsung машҳур рус иловалари, масалан, Mail.ru почта хизмати ёки Яндекснинг қидирув тизимини ўз қурилмаларида олдиндан ўрнатиш тажрибасига эга”, — дейилади Samsung компаниясининг хабарида.

2019 йилда Россияда смартфонлар, планшетлар, компютерларга олдиндан айрим иловаларни ўрнатиш тўғрисида Қонунни қабул қилган эди. Қонун “Apple’га қарши қонун” номи билан машҳур бўлди. Сабаби Apple ўз қурилмаларида учинчи томон иловаларини олдиндан ўрнатмайди ва қонун туфайли Россия бозорини тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.