Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги оммавий муштлашув иштирокчиларини депортация кутяпти
16.05.2016 13:26,  
7

Шанба куни Хован қабристонида бўлиб ўтган оммавий муштлашувдан сўнг қўлга олинган 50 киши Россиядан чиқариб юборилиши мумкин. Ҳибсга олинганлар Россия миграция қонунчилигини бузганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Москва ИИВ раҳбарияти маълумотига кўра, Хован қабристонидаги оммавий муштлашувда 200 га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинган.

Москва шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти хабарига кўра, муштлашув оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 23 киши касалхонага ётқизилган, жароҳатланганлар орасида 4 кишининг аҳволи оғир.

Олинган маълумотларга кўра, жанжал қабристон ҳудудини "бўлиб олиш" пайида бўлганларнинг ўзаро келишмовчилиги асосида рўй берган. Қотиллик ҳолати юзасидан Россия Тергов Қўмитаси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан