Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги ўзбек муҳожирлари фаолияти қонунийлаштирилади
18.04.2021 08:27,  
422

Ташқи меҳнат миграцияси  Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини  2021 йилнинг 15 июньига қадар яшаш жойидаги  Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали фаолиятларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирди. Бу ҳақида агентлик ўзининг ижтимоий тармоқдаги телеграм каналида эълон қилган.

Маълумот учун, 2020 йил 18 апрельда Россия  Президентининг “Янги коронавирус (СOVID-19) инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Фармон доирасида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонлари ҳамкорлигида 2020 йил мамлакатда  вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 50 минг 700 нафар фуқаролар мақоми қонунийлаштирилган.

Aввалроқ, Россия жорий йилнинг 15 июнига қадар ноқонуний муҳожирларни мамлакатни тарк этишга чақирган эди.

Хабарда келтирилишича , маилакат Ички ишлар вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати шакллантирилган.

Уларнинг Ўзбекистондаги манзиллари бўйича маҳаллабай ўрганишлар асосида уйма-уй юриб,  оила аъзоларига ҳолат юзасидан тушунтиришлар берилган.

Бунда Ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилиши кўзда тутилмоқда, дейилади хабарда.

Ноқонуний муҳожирлар ушбу масала юзасидан  Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси, Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан