Путин Дмитрий Медведев бошлиқ Россия ҳукуматига истеъфо берди, Конституцияни ислоҳ қилишни таклиф қилди, Солиқ қўмитаси бошлиги Михаил Мишустинга бош вазир бўлишни таклиф қилди.
Россия бўйича экспертларнинг фикрига кўра, Путиннинг мақсади иккита.
Биринчиси, кейинги Президентлик сайловларида, Путин Конституцияни бузиб, яна Президент бўлишдан қочяпти ва Бош Вазир сифатида Россияни бошқаришда давом этмоқчи.
Иккинчиси, Россия аҳолисидаги кучли ижтимоий норозилик кайфиятини бироз бўлсада, ислоҳотлар ва ижтимоий ҳимоя дастурлари билан, овутиш, юпатиш, юмшатиш ниятида.
Путин, бамисоли Давлат Думасини кучайтириб, Президент ваколатларини қирқяпти. Аслида, келажакда Бош вазир сифатида, ўзини ҳимоя қиляпти.
Бундан кейин Давлат Думаси томонидан тасдиқланган Бош Вазир (яъни, 2024 йилда - Путин) номзоди, Президент (масалан, Медведев) томонидан инкор этилиши мумкин эмас, тасдиқланиши шарт. Бош вазирни ишдан олиш ҳам мураккаблаштирилади.
Мавзуга доир: Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?