Россиядан 501 нафар юртдошларимиз Самарқандга олиб келинди (фото)

Россиядан 501 нафар юртдошларимиз Самарқандга олиб келинди (фото)

Самарқанд халқаро аэропорти Россия Федерациясининг Қозон ва Екатеринбург шаҳарларидан амалга оширилган чартер парвозларни қабул қилди. Бу ҳақда "Uzairports" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 3 августида 3 та чартер рейс орқали 501 нафар юртдошимиз манзилга хавфсиз келтирилди. Барча йўловчилар Махсус комиссия томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга асосан Самарқанд шаҳридаги карантин маркази (Кимёгарлар шаҳарчаси) ҳудудига олиб кетилди.

Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилиши айтилди.