Россиядан келтирилган маҳсулотларда коронавирус аниқланди

Россиядан келтирилган маҳсулотларда коронавирус аниқланди

Фото: Pixabay.com

Хитой маҳсулотларида коронавирус аниқлангани туфайли икки рус кемасидан юкларни қабул қилишни тўхтатди. 

Хабарларга кўра, вирус озиқ-овқат намуналари ва ташқи қадоқларида топилган. Товарлар Россиядан Хитойга савдо кемаларида олиб келинган. Текширувлардан сўнг, Хитой юкларни қабул қилишни тўхтатди.

"Шандун провинциясининг Эпидемиянинг олдини олиш, назорат қилиш ва иқтисодий фаолиятни бошқариш гуруҳи Россиядан импорт қилинган ташқи қадоқлаш ва денгиз маҳсулотларидан олинган намуналарнинг нуклеин кислота синови ижобий натижа берганлиги тўғрисида хабар берди", - дейилади бош божхоначи баёнотида.

Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб божхона идоралари 26 сентябрдан бошлаб Vladimir Starjinskiy LLC ROLIZ балиқ овлаш кемаси ва Crystal Africa ​​транспорт кемасининг импорт декларациясини қабул қилишни тўхтатади.

Белгиланган муддат тугаши билан тегишли ҳужжатларнинг амал қилиш муддати янгиланади.