Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядан Ўзбекистонга олиб келинаётган 82 миллион сўмлик олтин "Калашников" ушлаб қолинди
19.01.2023 15:12,  
228

Россиянинг  Екатеринбург аэропортида божхоначилар томонидан Тошкентга учаётган йўловчидан олтин билан қопланган "Калашников" автомати топилди, деб хабар бермоқда Риа Новости Урал божхона бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

"Тошкентга учиб келаётган россияликдан Колцово божхоначилари томонидан 7,62 мм калибрли АК-74М олтин қопламали "Калашников" автомати топилди. У "яшил йўлак" орқали қурол солинган совға қутисини олиб ўтмоқчи бўлган", - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, "1974 йилда ишлаб чиқарилган приёмник, кўриш мосламаси ва автоматнинг магазини ўрнатилган нақшли зардоб билан қопланган, таглик ва олд қисми эса қимматбаҳо ёғочдан қилинган. Бозорда шунга ўхшаш қуролларнинг нархи 500 минг рубль туради", дея таъкидлади божхона.

Йўловчининг айтишича, Златоуст усталари томонидан безатилган қурол эски дўстига совға сифатида олиб кетилган.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, айни пайтда маҳсулот жанговар ҳолатга ўтиш имкониятини аниқлаш учун мутахассисларга топширилган.

Марказий банкнинг жорий курси бўйича қурол 82 160 000 сўмни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан