Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядан Хитойга газ қувури қурилишини бошлаш санаси аниқ бўлди
18.07.2022 12:26,  
70

Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ Россиядан Хитойга ўз ҳудуди орқали ўтадиган газ қувури қурилиши бошланиши мумкин бўлган санани айтди. Financial Times билан суҳбатда у бу жараённинг бошланиши икки йилдан кейин старт берилишини таклиф қилди.

«Ушбу лойиҳа учун техник-иқтисодий асослаш якунланди ва биз қурилиш 2024 йилда бошланади деб ишонамиз», деди Лувсаннамсрайн . Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, қувурнинг Мўғулистон орқали ўтадиган якуний йўналиши ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. Бош вазирнинг фикрича, газ транзити тўловлари Мўғулистон иқтисодиётига COVID-19 пандемияси оқибатларидан халос бўлишга ёрдам беради.

Россия президенти Владимир Путин «Газпром» га 2020 йилнинг баҳорида лойиҳанинг дастлабки босқичига ўтишни топширди. 2021 йил январь ойида компания раҳбари Алексей Миллер газ қувурида лойиҳа-қидирув ишлари бошланганини эълон қилди.

Лойиҳанинг Россия учун мақсади ҳозир фақат Европа билан «боғланган» конлардан Осиёга газ қувурлари транзитини бошлашдан иборат. «Сила Сибири — 2» нинг режалаштирилган узунлиги тахминан 6,7 минг километрни ташкил этади, шундан 2,7 мингтаси Россия ҳудудидан ўтиши керак. Газпром маълумотларига кўра, компания Мўғулистон орқали ўтадиган қувур орқали Хитойга 50 миллиард куб метргача газ етказиб бера олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан