Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган муҳожирлардан яна бир ҳужжат талаб қилинади

Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган муҳожирлардан яна бир ҳужжат талаб қилинади

Маълум қилинишича, тегишли қарор лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган бўлиб, 2021 йилнинг 29 декабридан кучга кириши кўзда тутилган. Ҳужжатлар илгари берилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб 30 кун ичида тақдим этилиши керакли таъкидланган.

Вазирлик маълумотларига кўра, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз чет эл фуқароларининг ҳужжатлари уларнинг ота-онаси, васийлари ёки ҳомийларидан бири томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдим этилиши мумкин. Улар қоғоз ёки электрон шаклда Ички ишлар вазирлигининг миграция бўлимига, шунингдек, корхона ёки ваколатли ташкилотга жўнатилади.

Қайд этилишича, агар ҳужжатлар чет тилида бўлса, улар рус тилига таржима қилиниши ҳамда нотариал тасдиқланган бўлиши, қабул қилингандан сўнг улар ваколатли шахс томонидан текширилиши, сўнгра қабул қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилиши керак. Агар мигрант тиббий ҳужжатларни электрон шаклда топширса, уни олгандан кейин эртаси куни тасдиқловчи хабар келади.