Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияга экспорт қилинадиган ҳўл мева-сабзавотларга ҚҚС камайтирилди
9.01.2020 13:44,  
238

2020 йилнинг 4 январь куни www.pravo.gov.ru расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталига Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2019 йил 31 декабрдаги 1952-сон “Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004 йил 31 декабрдаги 908-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори жойлаштирилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонасига таяниб берган маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ 10%ли ставка бўйича қўшимча қиймати солиғи (ҚҚС) солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Хусусан, Россия ҳудудига олиб кирилганда имтиёзли ҚҚС солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, олча, шафтоли (жумладан нектарин ҳам), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20%ли ҚҚС ўрнига 10%ли ставка жорий этилади.

Шунингдек, ўзгаришлар қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди. Ушбу категория бўйича 20%ли ҚҚС сақланиб қолинди.

Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имконият яратади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан