Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияга қарши санкциялар доллар устунлигига путур етказиши мумкин – Халқаро валюта жамғармаси
1.04.2022 10:17,  
356

Россияга қарши санкциялар доллар устунлигига путур етказиши мумкин – Халқаро валюта жамғармаси. Бу ҳақда Tacc манбаси хабар бермоқда.

Россияга қарши киритилган санкциялар аста-секин доллар устунлигининг заифлашишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори ўринбосари Гита Гопинат маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган мисли кўрилмаган чекловлар мамлакатларнинг алоҳида гуруҳлари ўртасидаги савдога асосланган катта бўлмаган валюта блокларининг пайдо бўлишига кўмаклашиши мумкин.

“Доллар ҳатто ҳозирги шароитларда глобал валюта бўлиб қолади, бироқ пастроқ даражада парчаланиши эҳтимолдан йироқ эмас”, - дея Гопинат сўзларидан келтиради Financial Times газетаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан