Россиялик иш берувчилар 2020 йилда иш ҳақини 10 фоизгача ошириши мумкин

Россиялик иш берувчилар 2020 йилда иш ҳақини 10 фоизгача ошириши мумкин

Фото: ru.newsbot.press

Россиялик иш берувчилар 2020 йилда ишчиларининг иш ҳақини ўртача 10 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида “HeadHunter” компанияси маълумотларида қайд этилган. Россияда фаолият юритаётган хорижий компаниялар эса иш ҳақини 7 фоизга оширишга тайёрлигини маълум қилган.

МАВЗУГА ДОИР: Москвада ўзбекистонлик мигрантлар учун патент нархи ошди

Тадқиқотда ўртача кўрсаткичлар ҳисобланган бўлиб, ишчи-ходимларнинг ярми жорий йилда иш ҳақининг 7-10 фоизга кўтарилишини кутиши мумкин.

Россиялик иш берувчиларнинг 80,2 фоизи, хорижий иш берувчиларнинг эса 88,5 фоизи иш ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқишини эълон қилган.

Россиялик иш берувчиларнинг 20 фоизи, хорижий компанияларнинг 16 фоизи январь ойида, қолган корхона ва ташкилотлар эса жорий йилнинг биринчи ярмида иш ҳақи миқдорини оширишни режалаштирмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Белоруссия ўзбекистонлик мигрантларни жалб қилишга қизиқмоқда

МАВЗУГА ДОИР: Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимлари маоши 60 фоизгача оширилди

МАВЗУГА ДОИР: 2020 йил 1 февралдан ойлик маош ва пенсиялар оширилади