Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиялик миллиардер Alfa Group асосчиси ҳибсга олингани айтилмоқда
4.12.2022 15:11,  
22

Россиялик тадбиркор Михаил Фридманнинг Лондонда ҳибсга олинишига унга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бузганликда гумон қилингани сабаб бўлди, деб ёзади "ТАСС" хабардор манбага таяниб.

"Фридман унга нисбатан қўлланилган санкцияларни бузганликда гумон қилингани учун ҳибсга олинган", — деди манба ва тадбиркор гаров эвазига қўйиб юборилганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Independent нашри Буюк Британия миллий жиноят агентлиги россиялик тадбиркорни пул ювишда гумон қилиб қўлга олгани ҳақида хабар берган эди.

Кейинроқ Россиянинг Лондондаги элчихонаси россияликнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Британия расмийларига нота юборган.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Fridman Alfa Group асосчиси ҳисобланади. Альфа-Банк матбуот хизмати Фридманнинг Лондондаги ҳибсга олинганига алоқаси йўқлигини ва уйда эканлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан