Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россиялик таниқли юлдузлар ҳамда олимлар урушни тўхтатишни сўрамоқда
24.02.2022 23:40,  
164

Россиялик олимлар ҳамда илмий мавзуларга ихтисослашган журналистлар Украинага қарши бошланган урушни тўхтатишни талаб қилмоқда.

«Европада янги уруш оловини ёқиш жавобгарлиги тўлиқ Россия зиммасига тушади. Ушбу тақдируламал қадам кўп сонли инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келади, халқаро хавфсизлик тизими илдизига болта уради», – дейилади очиқ хатда.

Қайд этилишича, 24 февраль тонгида Донбассдаги вазиятни баҳона қилган ҳолда бошланган ҳарбий амалиётни оқлаб бўлмайди. Чунки Украина Россия хавфсизлигига таҳдид туғдиргани йўқ. Олимларга кўра, Украина Россия учун яқин мамлакат бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Мактубда геосиёсий амбициялар сабаб бошланган уруш Россияни халқаро ҳамжамият томонидан яккалаб қўйилишига олиб келиши таъкидланади.

Урушни зудлик билан тўхтатиш сўралган мактубга Александр Аникин, Юрий Апресян, Виктор Васильев, Сергей Николаев, Роальд Сагдеев, Александр Соболев, Сергей Стишов, Светлана Толстая, Ефим Хазанов каби академиклар ҳамда бошқа ўнлаб олимлар қўл қўйган.

Шунингдек, россиялик таниқли юлдузлар – телебошловчи, хонанда ва актёрлар ҳам Украинага қарши урушни тўхтатишни сўраб видеомурожаатлар эълон қилмоқда.

Улар орасида телебошловчилар Иван Ургант, Анастасия Ивлеева, Ксения Собчак, хонандалар Сергей Лазарев, Валерий Меладзе, Иван Дорн, актёрлар Данила Козловский, Ирина Старшенбаум, Марина Зудина, Катерина Шпица, Дарья Повереннова, Алика Смехова, ёзувчилар Александр Ципкин, Борис Акунин, шахматчи Ян Непомняший бор. Масалан, адиб Борис Акунин урушни «абсурд» деб атаган ва соғлом ақл ғолиб келишига умид билдирган.

Россия ташқи сиёсати мавзусига ихтисослашган бир гуруҳ журналистлар ва экспертлар ҳам Украинада амалга оширилаётган «махсус ҳарбий амалиёт»ни қоралаб баёнот берди.

«Зиддиятлар ҳеч қачон уруш воситасида ҳал этилмайди. Уни асло оқлаб ҳам бўлмайди», – дейилади баёнотда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан