Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияликлар АҚШ билан муносабатларга позитив қарамоқда
30.06.2017 15:52,  
1

“Жамоатчилик фикри” жамғармаси россияликлар ўртасида ўтказган сўровнома натижалари АҚШга муносабат сал илиқлашганидан далолат бермоқда. Москва ва Вашингтон алоқаларини салбий баҳолаётганлар сони камайган, кўпчилик некбинлик позициясига ўтган.

Сўралганларнинг 50 фоизи Россия-Америка муносабатларини “ёмон” деб баҳолаган, 29 фоизи эса “қайсидир жиҳатдан яхши, қайсидир жиҳатдан ёмон” деб ҳисоблайди. Фақат 6 фоиз одамларгина “яхши” деб баҳолаган.

Бу 2016 йилда ўтказилган сўровномадан позитивроқ натижадир. Бир йил муқадддам сўралганларнинг 63 фоизи алоқаларни “ёмон” ҳисоблаганди.

Расмий Вашингтон билан алоқалар ёмонлашувида россияликларнинг 24 фоизи АҚШ сиёсатини айблаган бўлса, 11 фоиз одамлар иккала мамлакатнинг сиёсатидан айб қидирган. Фақат 2 фоиз одамлар Россия сиёсатини айблаган.

Сўровнома натижасига ишонсак, одамларнинг 50 фоизи Доналд Трампга ўз муносабатини билдиришга қийналади. 25 фоиз одамларнинг муносабати салбий, 24 фоизники ижобий.

Сўровнома 24-25 июн кунлари 104 аҳоли яшаш пунктидаги 1500 нафар одам ўртасида ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан