Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россияликларга чет элга нақд пул билан чиқиш тавсия этилди: халқаро тўлов карталари чекланиши мумкин
23.04.2022 18:23,  
66

Бу ҳақда Давлат думаси вакили Анатолий Аксаков журналистларга маълум қилган. 

Аввалроқ Visa ва Masterсard халқаро тўлов тизимлари бир вақтнинг ўзида Украина атрофидаги вазият туфайли Россияда ишлашни чеклашга қарор қилгани айтилганди. Фақат Россия ичида Visa ва Masterсard карталари ишлаши маълум қилинган. 

Аммо халқаро карта операциялари мавжуд эмас. Бу хорижий онлайн-дўконларда харидлар учун тўловлар ҳамда чет элда ушбу карталардан фойдаланиш учун ҳам амал қилади. Шу тарзда россияликлар ҳозирги вақтда чет элга нақд пул билан чиқишига тўғри келади. 

"Ҳозирча чет элга фақат нақд пул билан саёҳат қилишингиз керак бўлади, яна бир йўли бор - бошқа давлатда карта очиш мумкин. Бу имкониятдан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Шунингдек, махсус турлар ҳам бор, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига. Руслар бошқа мамлакатларга саёҳат қилганда карта очишига ҳам чеклов қуйилиши мумкин, буни тан оламан", деб айтган Дума вакили журналистлар билан учрашувда.

 Россия туроператорлари россияликларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Арманистон, Қозоғистон ва Туркияга саёҳатлар тавсия қилган. Шунингдек, олдинроқ VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қилинган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан