Россияликларининг қарийб ярми Путиннинг қайта сайланишига норози

Россияликларининг қарийб ярми Путиннинг қайта сайланишига норози

Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатини "ноллаштириш" таклиф қилинган Конституцияга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича россияликларнинг фикрлари иккига бўлинди. Бу ҳақда Левада маркази сўровларига таяниб Ведомости нашри хабар бермоқда.

Сўровда қатнашганларнинг 48 фоизи аввалги президентлик муддатининг бекор қилинишини маъқулладилар (23 фоизи “аниқ ҳа”, 25 фоизи “ҳа” деб жавоб беришди). 47% ўзгаришларни қўллаб-қувватламйди (17% "йўқ" , 30% - "аниқ йўқ" деб жавоб берди). Беш фоиз жавоб беришга қийналади.

Респондентларнинг 46 фоизи Владимир Путинни 2024 йилдан кейин президент сифатида кўришни исташади, 40 фоизи эса бунга қарши.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга "Левада марказида ўтказилган сўров натижалари Кремл социологиясига тўғри келмаслигини" маълум қилди.