Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияликларнинг Ўзбекистонга ҳаво қатновида қизиқиши 59 фоизга камайди
1.07.2022 16:37,  
132

Июнь ойида россиялик сайёҳлар орасида Ўзбекистонга парвозларнинг машҳурлиги 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга камайди, деб ёзади «ТАСС» OneTwoTrip саёҳатни режалаштириш хизматига таяниб. 

Ушбу даврда Россия Федерацияси фуқаролари учун энг машҳур ҳаво йўналишлари Тожикистон, Арманистон ва Туркия бўлди. 

Шунингдек, Қозоғистон (олти марта), Исроил (4,2 марта), Беларус (2,2 марта) ва БААга (икки марта) қизиқиш ортган. 

Россияликлар орасида Қирғизистон (19 фоизга) ва Озарбайжонга (47 фоизга) талаб камайди. 

OneTwoTrip маълумотларига кўра, Россиядан хорижга бир томонлама чиптанинг ўртача нархи 23 минг рубль ёки 4,7 миллион сўмни ташкил қилган. 

Федерал туризм агентлигининг фикрича, жорий йилда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро сайёҳлик оқими 20-30 фоизга ўсиши ва 700 минг кишини ташкил қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан