Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг авиаширкатлари Ўзбекистонга қатновларни бекор қилмоқда
16.03.2020 17:11,  
442

Россиянинг “Utair” авиакомпанияси 16 мартдан 15 апрелга қадар Ўзбекистон шаҳарларига амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор парвозларни бекор қилади.

  • Москва(ВКО) - Бухоро(БҲК) - Москва(ВКО) УТ-807/УТ-808
  • Москва(ВКО) - Самарқанд (СКД) - Москва(ВКО) УТ-809/УТ-810
  • Москва(ВКО) - Фарғона (ФЕГ) - Москва (ВКО) УТ-789/УТ-790

ҳамда 20 мартдан 15 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича:

  • Москва(ВКО) - Тошкент (ТАС) - Москва (ВКО) УТ-805/УТ-806
  • Москва(ВКО) - Тошкент (ТАС) - Москва (ВКО) УТ-1805/УТ-1806.

"Utair" компанияси 16, 17, 18 ва 19 март кунлари Тошкентдан / Тошкентга режалаштирилган рейсларни амалга оширади, 16, 17, 18 ва 19 март кунлари Тошкентдан учишни истаган йўловчилар Utair алоқа марказига мурожаат қилишлари мумкин", — дейилади компания хабарида.

"Ural Airlines" авиакомпанияси ой охирига қадар коронавирус билан боғлиқ 14 та рейсни тўхтатди, деб хабар беради матбуот хизмати.

"16 мартдан бошлаб Домодедоводан Наманган ва Навоийга рейслар, шунингдек Жуковский аэропортидан Тошкент ва Самарқандга, Санкт-Петербургдан Наманганга парвозлар тўхтатилади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 17 мартдан бошлаб Домодедоводан Нукус, Урганч ва Фарғона, Жуковский аэропортидан Қаршига, Екатеринбургдан Тошкент ва Наманганга, Санкт-Петербургдан Урганчга, Краснодардан Тошкентга парвозлар тўхтатилди.

"Ural Airlines" бекор қилинган рейсларнинг йўловчиларига жарималар ва чегирмаларсиз мажбурий равишда қайтишни таклиф қилади. Тўловни қайтариб олиш учун ариза бериш учун сиз чипталарни сотиб олиш жойига мурожаат қилишингиз керак. Рейс бекор қилинган тақдирда чиптани қайтариб бериш тартиби авиакомпания веб-сайтида батафсил айтиб ўтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан