Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Болшая Черниговка тумани ҳудудида 280 ўзбекистонлик чегара очилишини кутмоқда
25.05.2020 17:19,  
124

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши давом этмоқда, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

2020 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларимизнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилган эди. Қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Огоҳлантиришга қарамай, 280 га яқин фуқароларимиз Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланмоқдалар. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, Самара области Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган. Аммо тўпланган ватандошларимиздан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Болшая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқдалар.

"Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётган ватандошларимизни ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишларини ҳамда чартер рейсларини кутишларини сўраб қоламиз.

Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз", дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан