Россиянинг "Дождь" телеканали томошабинларга мурожаат қилди:
"Дождь" каналининг баёноти: “Бу ҳеч қандай тушунтириш ва асосга эга бўлмаган уруш. Бу ҳар бир хонадонга кирадиган уруш. Ҳар бир украиналикнинг уйига - ва шубҳасиз, ҳар бир руснинг уйига кирадиган уруш. Бу урушни тўхтатиш керак.
Биз биламизки, "Дождь" томошабинлари Россияни ўзлари ва фарзандлари яшашдан уялмайдиган давлат сифатида кўришни хоҳлайдиган одамлардир. Украина давлатининг мавжудлиги ва унинг аҳолисининг ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига шубҳа қилмайдиган мамлакат.
Шунинг учун бугун биз сизга мурожаат қилаяпмиз: жим турманг! "Урушга йўқ денг!" — ўзингиз учун, Россия, Украина ва бутун дунё келажаги учун!"