Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг энг хавфли шаҳри аниқланди
3.09.2019 15:01,  
152

Россиянинг йирик шаҳарларида ўтказилган сўровлар Ростов вилоятидаги Шахта шаҳри аҳолиси бошқа шаҳарларга қараганда энг кўп хавф ҳис қилишини кўрсатди. Бу ҳақда Domofond таҳлилчилари Lenta.Ru нашрига тақдим этган маълумотлар гувоҳлик беряпти.

Ушбу сўров Россиянинг турли минтақаларидаги 200 та шаҳарда ўтказилди, унда 90 минг киши қатнашди. Уларнинг ҳар бири “Мен хавфсиз ҳудудда яшайман ва қоронғида уйга қайтишга қўрқмайман” деган вариантни 1 дан 10 гача бўлган баллар билан баҳолаши лозим бўлиб, бунда энг паст баҳо “мутлақо қўшилмайман”, энг юқори баҳо эса “тўлиқ қўшиламан” деган маънони билдирган.

Сўров натижаларига кўра энг қуйи кўрсаткич Шахтада қайд этилди: шаҳар ўртача 4,5 балл олди, бу Россиядаги ўртача кўрчаткичдан 2,3 баллга паст. Шунингдек, Кемерово вилоятидаги Киселёвск шаҳри (4,9 балл), Амур вилоятидаги Свободний ва Челябинск вилоятидаги Копейска шаҳри (ҳар иккаласи ҳам 5 баллдан) аҳолиси ҳам ўз яшаш жойларини унчалик хавфсиз деб билмайди.  

Ёнаётган ер  

Россияликлар бу шаҳарлардан ўз уйларини ташлаб қочяпти, уларнинг хонадонларини ҳеч ким сотиб олмаяпти.

Айни инқирозли вазият Кемерово вилоятидаги Ленинск-Кузнецк (5,2), Якутск (5,3) ва Ростов вилоятидаги Новочеркасск (5,4) шаҳарларида ҳам кузатилган. Тадқиқот ўтказилган учта шаҳарда бир хил – 5,6 балл қайд этилган: Свердловск вилоятидаги Первоуралск, Кемерово вилоятидаги Прокопьевск ва Белово шаҳарлари.

Шахсий хавфсизлик бўйича энг яхши натижалар Ейск (8,6 балл) ва Геленжик (8,4 балл) шаҳарлари аҳолисига тегишли. Учинчи ўринни эса Грозний (8,3 балл) эгаллади. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари мос равишда 7 ва 6,8 балл олди.

Ушбу компания таҳлилчилари 2017 йил ёзида ҳам айни мазмунда 258 минг россиялик орасида сўров ўтказган, унинг натижаларига кўра Грозний шаҳри аҳолиси ўз яшаш жойини Россия бўйича энг хавфсиз деб топган эди. Ўшанда ҳам худди 2019 йилдаги каби Ростов вилоятидаги Шахта шаҳри энг хавфли жой бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан