Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Европадаги музлатилган активлари миқдори ошкор қилинди
27.10.2022 17:32,  
162

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Европа Иттифоқи Россиянинг 17,5 миллиард евро миқдоридаги активларини блоклади. Музлатилган маблағлар миқдорини ORF радиоси орқали Европа комиссияси вакили Кристиан Виганд маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, гап Европа санкциялари остида қолган 1350 нафар шахс ва ташкилотларнинг активлари ҳақида кетмоқда. Россия ҳисоблари, шунингдек, кўчмас мулк ва яхталар блокланди. Аксарият активлар Германия, Бельгия, Франция, Люксембург, Ирландия, Италия ва Австрияда музлатилган.

Деярли беш ой ичида блокировка қилинган маблағлар миқдори сезиларли даражада ўзгарди: май ойи охирида ДПА агентлиги россияликларнинг 10 миллиард еврога активларини музлатиш ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, сентябрь ойи охирида ЕИ ва G7 мамлакатларида жами 30 миллиард евро блокланган.

Июль ойи охирида Bloomberg маълум қилишича, Европа Иттифоқи санкциялар остида қолган россияликларни ўз ҳудудидаги барча активларини декларация қилишга мажбурламоқчи. Ҳар қандай мулк ҳақида хабар бермаслик санкциялардан бўйин товлаш ҳисобланади, мусодара қилиш жазолардан бири ҳисобланади. Амалдаги қонунчилик санкцияланган активларни фақат музлатиб қўйиши мумкинлигини назарда тутади, яъни улардан Европа ҳукумати фойдаланиши мумкин эмас. Янги ғоя Брюсселнинг мусодара қилинганларни Украинага жўнатиш учун ўз ваколатларини кенгайтириш нияти билан боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан