Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг «Газпром» компанияси Европадаги мижозларига «фавқулодда» ҳолатлар туфайли газ таъминотини кафолатлай олмаслигини тан олди
20.07.2022 08:59,  
72

«Газпром» Европанинг икки йирик мижозини газ етказиб бериш билан боғлиқ форс-мажор ҳолатлари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Reuters «Газпром» мактубига таяниб хабар бермоқда

Агентлик маълумотларига кўра, булар Германиянинг Uniper ва RWE компаниялари. 

Bloomberg шунингдек, «Газпром» бир нечта европалик газ харидорларига форс-мажор ҳолатларини эълон қилганини, бироқ айнан кимга аниқлик киритмаганини ёзади.

Форс-мажор – бу томонларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар сабабли юзага келган, ташқи савдо ва шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатдир.

«Газпром» ўз назорати остида бўлмаган фавқулодда вазиятлар сабаб етказиб бериш бўйича мажбуриятларни бажаролмаслигини тушунтирган. 

Reuters манбасининг айтишича, гап «Шимолий оқим» қувурлари орқали газ етказиб бериш ҳақида кетмоқда. 

Uniper буни асоссиз деб ҳисоблайди ва форс-мажор ҳолатлари даъвосини расман рад этади, — деди компания Reuters агентлигига. 

RWE хабарноманинг мазмуни, унинг тафсилотлари ва унга муносабати ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

16 июнь куни «Газпром» «Шимолий оқим» орқали газ етказиб беришни 40 фоизгача қисқартирди.  Буни компания Канададан газ қувури учун ускуналар етказиб беришнинг кечикишини сабаб деб атади. 

Эндиликда газ қувури таъмирланиши муносабати билан 21 июлгача етказиб бериш тўхтатилди.

Германия расмийларининг фикрича, Россия «Шимолий оқим» орқали етказиб беришни тўлиқ тикламайди. 

Германия Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллер Россиядан таъминот бўлмаса, Германия қишдан омон қолиш қийин бўлишини, бироқ мамлакат ёқилғисиз қолмаслигини маълум қилди.

Uniper ва RWE Россия газининг Европадаги энг йирик импортчилари ҳисобланади. Яқинда Uniper Германия ҳукуматидан газ инқирози шароитида бизнесни барқарорлаштиришда ёрдам сўради. 

Россия газининг 60 фоизга қисқариши туфайли Uniper жиддий молиявий босим остида қолди, чунки у муқобил етказиб берувчилардан ёқилғини «Газпром»никидан юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан