Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Россиянинг Google" мамлакатни тарк этмоқчи. Бу Путинга зарбами?
26.11.2022 15:30,  
111

Россия ўзининг энг йирик технологик компаниясини йўқотяпти. Бу эса президент Путин томонидан Ғарб технологиялари Россия бозорини тарк этишига қарши ишлаб чиқилган муқобил вариантларни такомиллаштириш режасини пучга чиқаради. Россия Google компанияси деб аталадиган Яндекс қидирув браузери ва иловалари мамлакатдаги энг йирик интернет бизнесидир. Яндекс Naamloze Vennootschap(NV) нинг  Голландияда жойлашган бош компанияси Украина босқини бизнес фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётганлиги боис, Россиядан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар беряпти. Санкциялар Ғарб таъминотчиларига мамлакатга киришни чеклаб қўйганлигини инобатга олсак, компаниянинг Россияни тарк этиши Путин учун яна бир зарба бўлади.

Яндекс NV компанияси бошқарув кенгаши мавжуд геосиёсий муҳитни ҳисобга олган ҳолда, гуруҳнинг эгалиги ва бошқарувини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги стратегик жараён бошланганини маълум қилди. Компания “Россиядан мустақил равишда” ўзининг халқаро бўлинмаларини ривожлантиришни кўзлаяпти. Аммо Яндекс гуруҳига тегишли барча бошқа корхоналарга эгалик қилиш ва назоратдан воз кечишига тўғри келиши мумкин.

Россиянинг Bell медиа гуруҳи сал аввалроқ Яндекс NV ўзининг янги бизнес фаолиятини ва энг истиқболли технологияларини, жумладан, ўзи бошқариладиган автомобиллар, машиналарни ўрганиш ва булутли ҳисоблаш тизими хизматларини Россиядан ташқарига кўчириши ҳақида хабар тарқатган эди. The Times нашрининг таҳлилига кўра, Яндекснинг янги ташкил этилаётган технологик корхоналарини  кўчириш қарори унинг бош компанияси хоҳишига боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Компания Россияда рўйхатдан ўтган технологик лицензияларини мамалакат ташқарисига кўчириши учун Кремлнинг розилигини олишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, компаниянинг Россиядаги акциядорлари ҳам буни тасдиқлаши керак.

“Россия Google компанияси” 18 мингдан ортиқ одамни иш билан таъминлади. Унинг ахборот бозоридаги қиймати 31 млрд. АҚШ долларидан юқорироққа баҳоланди. Шунга қарамай, Россия Украинага босқин уюштиргач, компаниянинг минглаб ходимлари мамлакатни тарк этди. Оқибатда, Россия IT сектори катта қийинчиликларга дуч келди. Яндекснинг биргина Москва биржасидаги акциялари 62 фоизга тушиб кетди.

Таҳлилчилар фикрича, Яндекснинг муваффақиятсизлиги, Ғарб санкциялари ва ўн минглаб IT мутахассисларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши билан боғлиқ. Путиннинг ўзи ҳам тан олганидек, АҚШ ва бошқа 37 давлат экспорт назорати томонидан Россияга юқори технологиялар, жумладан яримўтказгичлар ва телекоммуникация ускуналари етказиб беришга чеклов ўрнатганлиги оқибатида, ахборот технологиялари бозори инқирозни бошдан кечиришга мажбур бўляпти.      

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан