Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ошган
4.12.2022 21:09,  
35

1-2 декабрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми бўлиб ўтди, унда Россия бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ошганини маълум қилди

Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори Aлексей Зубец Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар фаоллашгани ҳисобга олинса, келаси йилда Россия инвестициялари сони яна ошиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида гапирди.

Ҳозир россиялик инвесторларнинг потенциал қизиқиш доираси кескин ошиб бормоқда, чунки Россияни қизиқтириши мумкин бўлган қўшимча лойиҳаларнинг бутун бир тўплами мавжуд. Шу муносабат билан инвестициялар кўп карра ошиши керак, чунки Ўзбекистон Россия учун импорт ўрнини босиш ва иқтисодиётнинг янги тармоқларини яратишда асосий ҳамкорлардан бирига айланиши мумкин”, дея таъкидлади эксперт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан