Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Сколково“ инновацион маркази мутахассислари стартап экотизими вакиллари учун ўқув курслари ташкил этади
21.11.2019 18:17,  
57

20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россиянинг “Сколково” инновацион марказига ташриф буюриб, “Сколково” жамғармаси раиси Аркадий Дворкович билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Сколково инновацион илмий ёшлар шаҳарчасининг ҳақиқий намунаси бўлибди. Марказ фаолияти билан танишиш асносида эришган муваффақиятларингизни кузатиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишимиз зарурлигига яна бир бор амин бўлдим. Шу муносабат билан Ўзбекистон олий таълим муассаcаларида мунтазам Сколково инновацион марказининг тажрибасини ўрганишга бағишланган вебинарлар ташкил этиш лозим", – деди Инновацион ривожланиш вазири.

А. Дворкович Ўзбекистонда стартапларни қўллаб-қувватлашга, бу соҳадаги тажрибалар билан ўртоқлашишга, стартапчиларнинг малакасини оширишга ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади. Шунингдек, келгуси йилнинг иккинчи ярим йиллигида стартап турне ўтказишни режалаштирилганини ва бу турне доирасида “Сколково“ инновацион марказининг етакчи мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, юртимиз стартап экотизими вакиллари учун ўқув курслари ташкил этишларини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан